Вилоят ҳокими Осиё ҳамда Параосиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлади
Самарқанд шаҳридаги Боқий шаҳар мажмуасида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ХIХ ёзги Осиё ҳамда IV параосиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, спортчиларни табриклади ва кейинги мусобақаларда муваффақият тилади.
Осиё ва Параосиё ўйинларида фахрли ўринларни қўлга киритган спортчиларга пул мукофотлари, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, йил бошидан буён халқаро мусобақаларда фаол иштирок этиб келаётган спортчилар ҳам тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларида вилоятимиздан 18 та спорт тури бўйича 48 нафар спортчи иштирок этиб, 13 та медал (5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза)ни, Параосиё ўйинларида 12 нафар самарқандлик пара спортчи 5 та спорт тури бўйича 8 та медал (2 та олтин, 6 та бронза)ни қўлга киритган эди.
***
Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб бўлган самарқандлик спортчиларни тақдирлаш учун 3 миллиард 36 миллион сўм ажратилди
Олтин медални қўлга киритган спортчиларга 99, тренерига 66 миллион сўм;
Кумуш медаль учун спортчига 66, тренерига 33 миллион сўм.
Бронза медали учун спортчига 33, тренерига 16 миллион 500 минг сўм пул мукофоти топширилди