Вилоят Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси 2 декабрь куни ўтказилади

Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг бугун, 28 ноябрда қабул қилган "Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ, йигирма иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида маълум қилинди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида “Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2026 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан” халқ депутатлари вилоят Кенгаши назоратини ўрнатиш тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги “2025 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида” Қарори ижроси юзасидан вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Темур Маҳмудовнинг ҳисоботи;

- Иштихон туманидаги аҳоли пункти номини ўзгартириш тўғрисида;

- Автомобиль йўллар қўмитаси томонидан Халқаро молиявий институти маблағлари ҳисобидан халқаро аҳамиятдаги А377-“Самарқанд - Айний” автомобиль йўлининг 0-37 километр қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида;

- ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида;

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил 23 сентябрдаги “Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қарори билан ажратилган маблағларнинг тежаб қолинган қисмини қайтадан йўналтириш тўғрисида;

- Самарқанд вилоятида Реновация лойиҳасини ташаббус қилиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш тўғрисида;

- Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси лойиҳасини келишиш тўғрисида;

- вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.