Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг иккинчи сессияси 28 ноябрь куни ўтказилади
Бу халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг бугун, 25 ноябрда қабул қилган "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ, иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида белгиланди.
Унга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг иккинчи сессияси 2024 йил 28 ноябрь куни чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашида иш юритиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида;
- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида;
- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоят ҳокимлиги бошқарув аппаратининг янгиланган ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.