Вилоят маҳаллий бюджетнинг 2021 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилги маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритилди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетнинг 2021 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилги маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги VI-53-126-7-0-К/21-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-моддасига, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосарининг 2022 йил 23 декабрдаги (1067/01-30-сонли) билдиргиси, вилоят молия бош бошқармасининг 2022 йил 16 декабрдаги (01/01-38/937-сонли) хулосаларига асосан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши олтинчи чақириқ, етмиш тўққизинчи сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Ўроқов ва вилоят молия бош бошқармасининг халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилги маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагидалар:

халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилги маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги VI-53-126-7-0-К/21-сонли қарори 2-иловасига 1-иловага мувофиқ:

халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилги маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги қарори 3-иловасига 2-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги қарорига киритилган ўзгартишлардан келиб чиқиб, барча шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига тегишли ўзгартиришлар киритиш масаласини халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашлари сессиялари муҳокамасига киритиш тавсия этилсин.

4. Вилоят молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев) вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йилги харажатлари режаларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг ўринбосари (Ф.Абилов) зиммасига юклансин.

Кенгаш раиси              Э.Турдимов

2022 йил 29 декабрь

https://static.zarnews.uz/uploads/2/720__hchZsFAIFEnupAgxqkyFk8oHRKgtsBy0.jpg