Вилоят прокурори Ф.Зуфаров сайёр қабулда II гуруҳ ногиронига аравача берди
Пахтачи тумани педагогика коллежида вилоят прокурори Ф.Зуфаров сайёр қабул ўтказди.
Унда Жаҳонобод маҳалласида яшовчи Ш.Эрматова янги қурилган кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчилар канализация тизимидаги камчиликлар, хусусан, уларни тозалаш учун аҳолидан кўп миқдорда пул талаб қилинаётгани бўйича мурожаат қилди.
Шу маҳаллада яшовчи И.Кенжаев II гуруҳ ногирони бўлиб ҳисобда турса-да, мутасаддилар уни тиббий кўрикдан ўтказишда сарсон қилишаётгани устидан арз қилди.
Шунингдек, сайёр қабулда электр энергиясидаги узилишлар, газ таъминоти, ишга жойлаштириш, банкдан кредит олишдаги муаммолар ва бошқа 50 тадан ортиқ сўровларнинг 24 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. 12 нафар фуқарога ишга йўлланма берилди.
-Туғма II гуруҳ ногирониман, - дейди “Бўстон” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Ҳидоят Аҳадова. - 2-3 йилдан буён ногиронлик аравачаси сўраб кўп жойларга мурожаат қилдим, аммо натижаси бўлмади. Бугун менинг мурожаатим вилоят прокурорининг қабулида ижобий ҳал этилди: Ф.Зуфаров менга ногиронлик аравачаси берди.
Савобли ва саховатли ишларимиз кўпайсин, ҳамиша бирдам бўлайлик!
Иззатулла Норқувватов.