Халоскор жониворлар

* 2024 йилда АҚШда рўй берган довул катта вайронагарчилик ва одамлар жабрланишига сабаб бўлди. Ҳайратланарлиси шундаки, кулфат одамлар ва жониворлар ўртасида меҳр кучини кўрсатди.

 

“Хелен” довули вайронаси остида 11 ёшли болакай тиқилиб қолди. У қанчалик ёрдам сўраб қичқирмасин ҳеч ким эшитмади. Жала бошланди, бола энди ё сув ютиб, ё бўғилиб ўлим топиши аниқ эди. Шу лаҳзада уни садоқатли ити қидириб келди ва қутқариб қолди. Итни болакай бир пайтлар кўчадан топиб олиб уйга келтирган эди.

***

Хўп, ит инсонни вафодор дўсти, дейлик. Аммо эчкини одамларни қутқарганига нима дейсиз?

2024 йилда бу жонивор АҚШ миллий паркида айиқ ҳужумига учраган сайёҳларни қутқариб қолди. Қаттиқ маъраган эчкига бурилиб қараган айиқ бир зум тўхтаб қолди. Бу вақт одамларни унинг панжасига тушишдан сақлаб қолиш учун етарли эди.

***

Одамларга бошқа туёқлилар ҳам ёрдам берган.

Ҳиндистоннинг Карнатка штатида буқасини суғоришга олиб келган фермер ўзи ҳам сувга тушади. Шу пайт тимсоҳ унга ҳужум қилиб, билагига чанг солади. Агар буқа ёрдамга келиб, уни тимсоҳ чангалидан қутқариб қолмаганда фермер унга ем бўлиши аниқ эди. Фермер бир қўлидан ажралган бўлса-да тирик қолганди.

 Т.Шомуродов тайёрлади.