Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 85-сессияси 8 май куни ўтказилади
Бу вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг бугун, 5 май куни қабул қилган “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи чақириқ, саксон бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг саксон бешинчи сессияси 2023 йил 8 май куни чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Самарқанд вилояти аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини 2023 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- вилоят ҳокимининг тегишли қарорларини тасдиқлаш.