Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларидан қай ҳолатларда божхона тўлови ундирилади?
Таъкидланганидек, мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3512-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Яъни:
- бир календарь чорак давомида халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар миқдори 1 000 АҚШ долларидан ошмаса;
- халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар миқдори 100 АҚШ доллари миқдоридан ошмаса;
- халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали юридик шахслар номига келаётган товарлар миқдори 100 АҚШ доллари миқдоридан ошмаса – уларни мажбурий божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин бўлмоқда.
Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлашда товарларнинг миқдори ҳисобга олиниши ва бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар сифатида қаралиши белгилаб қўйилди.
Самарқанд вилоят божхона бошқармаси
Ахборот хизмати