Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Халқободга пойтахтдан қўшиқчи ва актёрлар келди

"Янги Ўзбекистон - инсон қадри улуғланган юрт" шиори остида тадбирлар туманларда давом этяпти.

Иштихон тумани Халқобод маҳалласида ташкил этилган маданий-маърифий тадбирда тумандаги 7 та маҳалладан ёшлар ва нуронийлар иштирок этди.

Унда пойтахтимиздан келган бир гуруҳ таниқли саънаткорлар, ижодкорлар ўз чиқишлари билан тадбирга йиғилганларни хушнуд этди. Истеъдодли шоир Чоршаъм Рўзиев, таниқли актёр Толиб Хўжаев ва бир қанча актёрлар, хонандалар иштироки элга манзур бўлди.

Ушбу тадбирлар Нарпай туманининг Қозиёқли маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳабибулла Абдуллаев, Давлат филармонияси хонандаси Дилмурод Отажонов, Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли хонандаси Озодбек Тилланазаров иштирок этиб, ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этди.

Туманнинг Ўзбекистон маҳалласида ўтказилган тадбирда театр ҳамда кино актёрлар чиқишлари билан томошабинларнинг эътирофини қозонди.

Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туман, маҳалла ва овулларида давом этяпти.