Халққа меҳнати сингганлар шунчаки унутилмайди

Нарпайда узоқ йил маҳаллада намунали меҳнат қилган, яқингача маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, маслаҳатчи сифатида ишлаган бир гуруҳ зиёлиларга эҳтиром кўрсатилди.

Улар туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Сиз доим эътибордасиз”, деб номланган тадбирга таклиф этилди.

Туман ҳокими собиқ оқсоқоллар, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг меҳнати бундан кейин ҳам қадрланиши, маҳалладаги янги ходимларга ҳам уларнинг тажрибаси асқотиши ҳақида сўзлади. Гарчи улар бугун бу тизимда ишламаётган бўлишса-да, доимо халқ эътибори ва эътирофига сазовор эканлиги айтилди.

Бир қатор собиқ раис ва маслаҳатчилар туман ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Ҳар бир собиқ маҳалла тизими ходимига совғалар улашилди. 

Туман маданият бўлими ходимлари томонидан янграган куй-қўшиқлар ҳамда кулги устаси Фарҳод Халиловнинг чиқишлари даврага файз киритди.