Хатлов давомида камчиликлар аниқланди

Вилоят прокуратураси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган тадбирлар давомида бугунги кунга қадар 80 га яқин объектлар қурилишида “ТошбошпланЛИТИ” ДУК, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси билан келишилмаган ҳолатлар аниқланди. Шунингдек, шаҳар ҳокимининг қарорисиз, архитектура ва қурилиш назорат инспекцияси рўйхатидан ўтказилмай қурилаётган объектлар ҳам борлиги маълум бўлди.

Ушбу жараёнда қурилиш ишлари олиб борилаётган 24 та объектда 95 нафар шахсга, шунингдек, архитектура ва қурилиш назорат инспекцияси томонидан ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаган 7 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган. 4 таси кўриб чиқиш учун Самарқанд шаҳар маъмурий судига юборилган.

Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ.