Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хатни кечиктириб етказган почтачига жиддий чора кўрилди

Телеграм каналимизда бугун “Самарқанд почта алоқа боғламасидаги ўзибўларчилик тадбиркорнинг оворагарчилиги ва ортиқча харажат қилишига сабаб бўлди” номли танқидий мақола эълон қилинганди. Мақолада кўтарилган ҳолатлар юзасидан Самарқанд шаҳар почта боғламаси бошлиғи Л.Сайфиев имзоси билан хат олдик.

“Ҳақиқатан ҳам Самарқанд шаҳар М.Кошғарий кўчаси 49-уйда жойлашган   масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Щёлково Агрохим-Ўзбекистон” қўшма корхонаси манзилига гибрид тизими орқали OSM 4000000006683238 рақамли 169-сонли хат келиб тушган,  почта ходимлари томонидан 2021 йил 17 май куни компьютер базасидан чиқариб ишлов берилган. Дастурда 21 май куни топширилганлиги тўғрисида маълумот киритган, ўрганиш жараёнида саралаш бўлими почтальони Ўткир Ҳайдаров ушбу хатни  2021 йил 24 май куни кўрсатилган манзилга етказиб берган.

Ушбу ҳолат бўйича ўрганиш натижасида хатларни гибрид тизими орқали чоп этиш, ишлов бериш ва тизимга киритиш бўйича масъул ходим – 1-тоифали алоқа оператори Азиза Ариповага логин-парол берилган бўлиб (А.Арипова бола парваришлаш таътилига чиққанлиги сабабли), унинг ўрнига вақтинча Зафар Усмонов ишлаган. Манзилга хатни вақтида етказилишида масъулиятсизлик қилгани боис ушбу ходимга тегишли тартибда интизомий чора кўрилган, саралаш бўлими почтальони Ўткир Ҳайдаров билан филиалнинг 2021 йил 1 июлдаги 264-к сонли буйруғига асосан меҳнат шарномаси бекор қилинган.

Шунингдек, “Щёлково Агрохим-Ўзбекистон” Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси директори А.Мирзаев 2021 йил 19 июлда 169-сонли хат билан Самарқанд почта алоқа боғламасига мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат хатини тегишли тартибда ўрганиб чиқиб, ижроси бўйича маълумот бериш боғламанинг 1-тоифали алоқа оператори Насиба Қурбоновага йўналтирилган. Н.Қурбонова ушбу хатга жавобни кечиктирган ҳолда, яъни 2021 йил 31 август куни жўнатган.

Ушбу хатнинг ижросини ўрганиб, вақтида жавоб хати бермаганлиги учун Н.Қурбонова билан филиалнинг 2021 йил 16 сентябрдаги 436-к буйруғига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Мазкур ҳолатлар қайта такрорланмаслиги юзасидан тегишли тартиб ишлаб чиқилди ва назоратга олинди”, дейилади жавоб хатида.