Хавфсиз меҳнатни ташкил этганлар рағбатлантирилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгашида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди.

Вилоятда фаолият олиб бораётган мингга яқин меҳнат жамоалари иштирок этган мазкур танловда меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши натижаларга эришган, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратган ва уларнинг меҳнат муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фаоллик қилган энг яхши касаба уюшма ташкилотлари аниқланди. Шунингдек, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ташкилотчилик қилган энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллари ҳам маълум бўлди.

Танловда «Энг яхши ташкилот», «Энг яхши касаба уюшмаси қўмитаси» ҳамда «Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил» номинациялари бўйича «Самарқанд магистраль газ қувурлари» бошқармаси ғолибликни эгаллаган бўлса, Бюжетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси “Энг яхши касаба уюшмаси қўмитаси“ деб топилди.
«Энг яхши ташкилот» номинацияси бўйича биринчи ўринни Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси эгаллади.
Ғолиблар кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этади.

Дилмурод ТЎХТАЕВ.