Хитой: глобал ядровий можаро муқаррар эмас, аммо АҚШ Европадаги барча ядро қуролларини олиб чиқиши зарур

Гарчи дунёда кескинлик сақланиб қолаётган бўлса-да, ядро можароси муқаррар эмас. Лекин АҚШ Европадан барча ядровий қуролларини олиб чиқиши ва уларни дунёнинг бошқа минтақаларида жойлаштирмаслиги керак, деди Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шарҳ конференциясида Хитой ТИВ қуролсизланиш департаменти раҳбари Фу Цон.

"Дунёда вазият кескин, можаролар кўп, лекин мен ядро уруши муқаррар эканига ишонмайман. Чунки Хавфсизлик Кенгашининг барча доимий аъзолари "Ядро урушида ғалаба қозониб бўлмайди ва у бошланмаслиги зарур", деган маълум формулага содиқдир", деди.

Унинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин ҳам конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида ушбу формулага содиқлигини билдирган ва йил бошида БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзо давлатлари раҳбарлари ҳам баёнот билан чиқишган.