Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой Коммунистик партиясининг XX съезди: Си Цзинпин ядровий хавфсизликни мустаҳкамлашга чақирди

Хитой ядро ва космик соҳаларда, шунингдек, асосий инфратузилма соҳасида хавфсизликни кучайтириши керак, деди ХКП Марказий қўмитаси бош котиби, Хитой халқ республикаси раиси Си Цзинпин.

"Иқтисодиёт, асосий инфратузилма, молия, интернет, маълумотлар, биология ва ресурслар, шунингдек, ядровий, космик ва денгиз соҳаларида хавфсизлик тизимини қуришни кучайтириш зарур", деди у.

16-22 октябрь кунлари Пекинда ХКПнинг XX съезди бўлиб ўтмоқда. Унда бутун мамлакатдан 96,5 миллиондан ортиқ партия аъзоларидан 2300 га яқин делегат қатнашмоқда. Қурултой ХКПнинг беш йиллик фаолиятини якунлайди, партия ва мамлакат келгуси беш йилда эришишга интиладиган мақсадларни белгилайди, партия низомига ўзгартиришлар киритишни кўриб чиқади, шунингдек, Марказий Қўмитанинг янги таркибини сайлайди.

Съезд ёпилгандан сўнг, ХПК XX Марказий Қўмитасининг биринчи пленуми бўлиб ўтади, унда партиянинг юқори раҳбарияти - Сиёсий бюро аъзолари ва Сиёсий бюро доимий қўмитаси тайинланади. Кузатувчиларнинг фикрича, ХКПнинг амалдаги Бош котиби Си Цзинпин учинчи муддатга ўз лавозимида қолади.