Хитойда инсон-маймун гибриди яратилди

Хитойдаги лабораторияларда дунёдаги биринчи инсон-маймун гибриди яратилди. Тадқиқотчилар бу ҳодисани инсон ҳаётини сақлаш учун ташланган катта қадам деб ҳисоблашмоқда. Чунки бундай гибридлар инсон учун керакли таъна аъзоларини яратиб бериши мумкин экан, деб ёзмоқда Human.uz.

Тадқиқотчилар жамоасининг айтишича, улар инсон ҳужайрасини маймун эмбрионига иньекция қилган. Бу жараён эмбрион туғилиш учун етарлича улғайганда тўхтатилган.

Эмбрион дастлаб тана аъзолари ўсишини назорат қилувчи генларни нофаол шаклга олиб келинди.

Аммо шуни эътиборга олиш керакки, ахлоқий нуқтаи назардан бу тадқиқот катта қаршиликка ва танқидга учради. Чунки инсон ҳужайралари гибрид мияси томон ҳаракатланиб инсон нейронларини пайдо қилиш хавфи мавжуд. Агар шундай бўлса, нималар бўлишини ҳеч ким тасаввур қила олмайди.