Хитойликлар Иштихонда кўп тармоқли поликлиника ташкил қилади
Айни пайтда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Гуангдонг провинциясида қатор учрашувлар ўтказмоқда.
Дастлабки учрашув "Royall lii" компанияси раҳбарияти билан ўтказилиб, унда Иштихон туманида кўп тармоқли шифохона қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Xinguan Nong Ranch корпорацияси билан ўтказилган музокарада эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва паррандачиликни ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Chongqing Huapu Qingling ҳамда HPF Group корхоналари раҳбарлари билан мисни қайта ишлаш, кабель ишлаб чиқариш ҳамда логистика марказини қуриш лойиҳалари юзасидан мулоқот олиб борилди.
Учрашувда қатнашган «Nova» ассоциацияси раҳбари «Бир камар — бир йўл» доирасида 39 та хитойлик инвесторлар билан Иштихон туманида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилганлигини маълум қилди.
Вилоят ҳокимининг инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувлари давом этмоқда.