Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Арманистон Фаластинни тан олди. АҚШ "Касперский"ни таъқиқлади
🔹 Арманистон ташқи ишлар вазирлиги Фаластин давлатини тан олгани ҳақида баёнот берди. Шу кунгача БМТга аъзо 193 давлатдан 146 таси Фаластин мустақиллигини тан олган. 2024 йилда Фаластин давлатчилигини Норвегия, Ирландия ва Испания қўллаб-қувватлаган.
🔹 АҚШ Kaspersky lab дастурий таъминот воситаларини сотишни тақиқлади. Мамлакат савдо вазирлиги америкаликларни Касперский лабораторияси томонидан тақдим этилаётган хизматлар туфайли миллий хавфсизлик хавфлари ҳақида огоҳлантирган ва 20 июлдан бошлаб америкаликларга Касперский лабораторияси билан янги битимлар тузишни таъқиқлаган.
🔹 Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Сеулдаги элчиси Георгий Зиновевни чақиртириб, унга Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим тузилгани муносабати билан ўз норозилигини билдирди. Воқеа икки давлат ўртасидаги Москванинг Пхенян билан ҳамкорлиги туфайли юзага келган кескинликни кўрсатади.
🔹 Қўшма Штатлар эски ядро каллакларини модернизация қилинган ядро каллакларига алмаштириш орқали Европанинг бешта давлатида жойлашган ядро арсеналини янгилашни бошлади. 20 январь куни Россия президенти Владимир Путин Россия стратегик ядровий кучлари ҳам ҳар доим тўлиқ жанговар шай ҳолатда эканлигини, шу боис мамлакат Ғарбда қабул қилинган қарорлардан унчалик ташвишланмаслигини айтди.
🔹 Қирғизистонда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автомобилнинг ҳовузга қулаши оқибатида 4 ёшдан 9 ёшгача бўлган олти бола ҳалок бўлди.
🔹 Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳижоб кийишни тақиқловчи қонунни имзолади. Қайд этилишича, қонундан мақсад тожик жамиятида хурофот ва ақидапарастликнинг олдини олишдир. Ҳижоб кийиш таъқиқига риоя қилмаганлик учун жарима ҳам бор. Эндиликда мамлакатда “миллий маданиятга ёт кийимларни олиб кириш, сотиш ва жамоат жойларида кийиш тақиқланади”.