Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Фаластин можароси Рафаҳдаги вазият хавотирли. Қозоғистонда ниқоб режими қайтмоқда

🔹 Валерий Залужнийнинг Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони лавозимидан четлатилишини “урушнинг янги, ҳал қилувчи босқичи” сифатида баҳолаш мумкин, деб ёзади The Economist ва Украина президенти Владимир Зеленский хато қилиш хавфи борлигини таъкидлайди. Зеленскийнинг асосий мақсади Россия томонидан босиб олинган мамлакат ҳудудларини қайтариш бўлса, Залужний ҳозирги вазиятда ресурслар ва аскарлар ҳаётини сақлаб қолиш зарурлигини гапириб келмоқда, деб ёзади журнал.

🔹 "Ғазо аҳолисининг ярми ҳозир Рафаҳда қамалда қолган. Уларнинг борадиган жойи, уйи, умидлари ҳам йўқ", - деган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо сектори жанубидаги вазиятдан хавотир билдириб. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳудуд “хавфсиз” деб эълон қилинганига, 1,5 миллион одам у ердан бошпана топганига қарамай, ҳужум Рафаҳгача давом этишини айтган. Бир кун аввал ҲАМАС делегацияси ўт очишни тўхтатиш келишувини муҳокама қилиш учун Мисрга жўнаб кетган. Миср Исроилни ғазоликларнинг Рафаҳдан Мисрга кўчиб ўтиши, шаҳарда кенг кўламли операция бошланса, Миср ва Исроил ўртасидаги тинчлик келишуви бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирган.

🔹 Пайшанба куни Қозоғистон парламенти қуйи палатаси биносида коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли ниқоб тақиш режими жорий этилди, гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия этилади, тиббий ташкилотларда мажбурий.

🔹 Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳумайнийнинг Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги аккаунтлари блокланди. Компаниянинг “хавфли ташкилот ва шахслар”га нисбатан сиёсатини бузгани шундай чоралар учун кўрилган. Ҳумайнийнинг иккита ижтимоий тармоқда форс ва инглиз тилларда аккаунтлари бор. Форс тилида беш миллиондан ортиқ, инглиз тилида 200 мингдан ортиқ обуначиси бор.

🔹 Forbes рўйхатидаги миллиардер, Алишер Усмоновнинг собиқ шериги Василий Анисимов Россия фуқаролигидан воз кечган. Маълумотларга кўра, Анисимов Доминика иқтисодиётига 600 минг доллар ва Хорватияга 11 миллион доллар сармоя киритган.

🔹 Грузиянинг Рустави шаҳридаги Истанбул бозорида ўқ очиш оқибатида 4 киши ҳалок бўлган. 1988 йилда туғилган ўт очган шахс қўлга олинган.

🔹 Х ижтимоий тармоғида Владимир Путиннинг америкалик журналист Такер Карлсон билан суҳбати кўришлар сони 70 миллиондан ошган.