Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Исроил армияси Ғазо секторидаги шаҳарни тарк этди. Илон Маск Марсга миллионта одам жўнатмоқчи

🔹 Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнис шаҳрини тарк этди. Шаҳарда бир неча ой давом этган жанглардан сўнг, Исроил армиясининг 98-дивизияси “ўз миссиясини якунлагани” ва кейинги амалиётларга тайёргарлик кўриш” учун Ғазо секторини тарк этгани хабар қилинди. Бироқ Цахал Ғазо секторининг бошқа ҳудудларида ўз кучларининг муҳим қисмини сақлаб турибди.

🔹 Москва вилоятининг Ногинск туманида номаълум шахслар полиция ходимларига ҳужум қилган, оқибатда бир полициячи ҳалок бўлган. Полициячиларга ҳужум гиёҳванд моддалар сотувчисини қўлга олиш вақтида содир бўлган. Кейинчалик улардан бири қўлга олинган.

🔹 Тошкент вақти билан 20:42 да Ойнинг сояси Ерга тегади. Тутилишнинг максимал босқичи тўрт ярим дақиқа давом этади. Самовий ҳодиса АҚШ, Канада ва Мексикада аниқ кўринади. Ушбу табиат ҳодисаси сўнгги 21 йил ичида Шимолий Америкада содир бўлган энг йирик ҳодисадир. 

🔹 Декабрдан бошлаб, яъни Америка ҳарбий ёрдами билан боғлиқ муаммолар авжига чиққанда Россия Харьковни бомбардимон қилишни кучайтирди ва шаҳарга уруш бошланганидан бери энг кўп баллистик ракеталар учирилди. 27 март кунги ҳужум, эҳтимол, бурилиш нуқтаси бўлди - биринчи марта Украинанинг иккинчи шаҳрига қарши самолётдан учирилган ва ўнлаб километрларни босиб ўтишга қодир бўлган режали бомба қўлланилган.

🔹 Буюк Британия ва Франция ташқи ишлар департаментлари раҳбарлари Девид Кемерон ва Стефан Сежоурнет Украинани Россия билан можарода мағлуб бўлишига йўл қўймасликка чақирди. Акс ҳолда, бу бутун Ғарб жамоаси учун йўқотиш ҳисобланади, дейишади сиёсатчилар.

🔹 Миллиардер, SpaceX раҳбари Илон Маск SpaceX келажаги ҳақидаги тасаввури ва Марсни мустамлака қилишнинг тахминий режаси билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, улкан Starship-3 ракетаси Марсни мустамлака қилиш учун хизмат қилади. Янги авлод Raptor двигатели билан жиҳозланган ракета бортида 200 тоннагача юкни кўтаради. Компанияга Марсни тадқиқ қилиш учун тахминан 20 йил вақт кетади ва бу вақт ичида, бир миллионга яқин одамни қизил сайёрага жўнатиш мумкин.

🔹 Эрон ихтиёрида 9 турдаги ракета мавжуд бўлиб, улар бемалол Исроил ҳудудига зарба бера олади. Маълумот Исроил армиясининг Дамашқдаги Эрон консуллигига ракета ҳужуми туфайли Яқин Шарқдаги кескинлик кучайиши фонида пайдо бўлди.

🔹 Хитой Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтирди. Хусусан, Пекин Москвага Украинага қарши урушда ёрдам бериш учун геофазовий разведка маълумотларини тақдим этмоқда. Икки давлат ўртасидаги кейинги ҳарбий интеграция белгилари фонида Хитой Россияга ҳарбий мақсадлар учун сунъий йўлдош тасвирлари ва танклар учун микроэлектроника ва станоклар тақдим этган.

🔹 Қирғизистон Миллий хавфсизлик вазирлиги уюшган жиноий гуруҳнинг 5 нафар аъзосини Озарбайжонга топширди. 20 март куни беш нафар Озарбайжон фуқароси шартнома асосида жиноят содир этиш учун Қирғизистонга борган ва у ерда қўлга олинган. Улардан бири муқаддам Россия Федерацияси ҳудудида, иккинчиси эса Озарбайжон Республикасида жиноят содир этгани учун судланган.

🔹 Россиянинг Урал ва Волга бўйида сув тошқини билан бу йилгидек қийин вазият ҳеч қачон бўлмаган. Орск, Оренбурск, Новотрицк, Тюмень шаҳарларида бутун микрорайонлар, минглаб уйлар сув остида қолган. Аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Г.Холдорова тайёрлади.