Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Исроил Ғазода энг йирик ҳарбий амалиёт бошлади. Медведев муҳожирларга мурожаат қилди. Беларус ўз қўшинларини Украина чегарасида тўпламоқда
🔹 Исроил ишғол қилинган Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида кенг кўламли операция бошлади. Ташқи ишлар вазири Исраэль Кацнинг айтишича, Исроил Мудофаа кучлари "кеча тундан бошлаб Женин ва Тулкарм қочқинлар лагерларида барпо этилган ҲАМАС қаршилик ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш учун тўлиқ куч билан операция бошлаган".
🔹 Британия Украинанинг Россияга қарши “Storm Shadow” ракеталарини қўллашини маъқуллади, бироқ АҚШ билан зиддиятдан қўрқиб, оммавий баёнотлар беришдан ўзини тиймоқда, дея хабар бермоқда Telegraph. Америка қуроллари билан Россия ҳудудига зарба бериш бўйича чекловлар сақланиб қолмоқда, Вашингтоннинг бу сиёсати ўзгармаган, дея маълум қилади Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер.
🔹 Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари Дуровнинг ҳибсга олиниши туфайли Франция билан тузилган 17 миллиард долларлик келишувни музлатиб қўйди. Павел Дуров БАА фуқаролигини олган. Telegram асосчиси 24 август куни кечқурун Франциянинг Ле Бурже аэропортида қўлга олинган.
🔹 Мен рози эмасман – эшикдан ташқарига! - Пашинян дипломатик миссиялар вакилларига мурожаат қилди. У ҳукумати сиёсатига рози бўлмаган элчиларни истеъфога чиқаришга чақирмоқда.
🔹 Ғарбий Нил безгаги бутун Россия бўйлаб фаол тарқалиб, шифокорлар ва аҳоли орасида хавотир уйғотмоқда. Касаллик айниқса Татаристон, Рязань, Астрахандда тез тарқалмоқда.
🔹 “Б” белгили Беларус ҳарбий техникаси Украина билан чегаралар томон ҳаракатланмоқда. “Б” белгиси биринчи марта мобил техника ва ҳарбий хизматчиларнинг кийим-кечакларида кузатилган. Бу ҳаракат Минск ва Москва ўртасидаги яқин ҳарбий алоқаларни ҳисобга олган ҳолда чегарада кучлироқ ҳарбий мавжудлик сигнали сифатида баҳоланмоқда.
🔹 БАА Хитойдан Амирликлар ҳудудига етказилмаган ускуналар ва электрон компонентлар учун Россиядан тўловларни блоклашни бошлади.
🔹 2024 йил бошидан буён Африка мамлакатларида 22,8 мингта mpox (маймунчечакнинг янги номи) ҳолати қайд этилган.
🔹 Украинада Черкас областининг Орбита шаҳри яқинида СССР даврида музлатилган Чигирин атом электр станцияси лойиҳасига қайтишга қарор қилди.
🔹 Жанубий Корея Telegramга нисбатан ўз позициясини кескинлаштиришга қарор қилди. Мамлакат президенти Юн Сек Ель мессенжерда кореялик аёлларнинг очиқ-ойдин сурат ва видеолари борлиги айтилганидан кейин жинсий жиноятларни чуқурроқ текширишга чақирди: “Бу анонимликни ҳимоя қилишга асосланган технологиядан фойдаланиш. Бу аниқ жиноий ҳуқуқбузарлик".
🔹 Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев муҳожирларга мурожаат қилди. "Ғарб давлатлари миграция сиёсати масалаларига эътибор бермаслик мамлакатнинг “шунчаки ёрилиши”га олиб келиши мумкинлигини кўрсатди. Мигрантларда "синов муддати" бўлмаслиги керак. "Нолойиқ ҳолда улардан зудлик билан қутулиш керак ва уларга қандайдир синов муддати бермаслиги керак. Айтганча, бу бошқа мамлакатлар амалиёти - агар мезбон мамлакат қонунларини ҳурмат қилмасангиз, бу имкон қадар тезроқ чиқариб юборишни англатади ва бу масалада универсал чора йўқ", деди сиёсатчи.
🔹 Арманистондан келтирилган қулупнай таркибида эндокрин тизимни бузувчи ва кўплаб мамлакатларда тақиқланган хавфли пестицид – тебуконазол топилди. Резаворлар Москвага олиб келинган.