Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Жанубий Корея полицияси президентни ҳибсга олиши мумкин. Қирғизистонда янги турдаги нафақа жорий этилди

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Жо Байден билан Украинанинг НАТОга аъзолиги масаласини яна бир бор муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда президент девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.  

🔹  БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2015 йилда қабул қилган Суриядаги сиёсий ечим тўғрисидаги резолюцияси энди бу мамлакатдаги воқеликка мос келмайди. Аввалги резолюция уч томоннинг ўзаро ҳамкорлигини назарда тутган: Башар ал-Ассад ҳукумати, мухолифат ва фуқаролик жамияти. 

🔹  Елисей саройи 73 ёшли марказчи Франсуа Байру Франциянинг янги бош вазири этиб тайинлангани ҳақида маълум қилди. Байру таълим вазири бўлиб ишлаган ва турли йилларда президентликка номзод бўлган.

🔹  Эртага, 14 декабрь куни Иорданиянинг Ақаба шаҳрида Суриядаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилиш учун халқаро вазирлар йиғилиши бўлиб ўтади. 

🔹  Терговчиларнинг махсус гуруҳи 3-4 декабрда ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга ордер бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳибсга олинган Жанубий Корея полицияси раҳбари Чо Жи Хонинг сўзларига кўра, Юн Сок Ёл унга олти марта қўнғироқ қилган ва депутатларни ҳибсга олишни талаб қилган. 

🔹  Хитой раҳбари Си Цзинпин 2025 йил январида ўтказиладиган АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг инаугурация маросимида қатнашмаслиги маълум қилинди. Тадбирда Хитойнинг АҚШдаги элчиси ва унинг рафиқаси иштирок этиши кутилмоқда. 

🔹  Жо Байден маъмурияти АҚШ билан Мексика чегарасида Доналд Трамп бошлаган девор қурилишида фойдаланилмаган материалларни сотишга улгурмоқчи. Бундан ташқари, Байден маъмурияти Киевга 500 миллион долларлик навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилди.

🔹  АҚШ ва Туркия Сурия келажаги бўйича умумий келишувга эришди, деб маълум қилди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен. Туркия президенти Анқарада бўлиб ўтган музокаралар чоғида Анқара Суриядаги террорчилик ташкилотларига қарши қатъий курашни давом эттиришини таъкидлади. 

🔹  Италия Украинадаги тинчликпарвар миссияда иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда Италия мудофаа вазири Гидо Кросетто маълум қилди. У мамлакат Ливан ва Ғазо секторига тинчликпарвар кучларни жойлаштиришга тайёрлигини айтди.

🔹  Австрия ватанига қайтишни истаган сурияликларга пул тўлайди, "премия" минг евро бўлади, деди канцлер.

🔹  Исроилнинг Ғазо секторидаги фаластинликлар лагерига уюштирган ҳаво ҳужумида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. 50 дан ортиқ киши жароҳатланган. 

🔹  Россия ва Ҳиндистон тарихдаги энг йирик нефт шартномасини тузишди. "Роснефть" Ҳиндистоннинг хусусий нефтни қайта ишлаш заводи Reliance компаниясига 10 йил давомида кунига 500 минг баррель нефть етказиб беради.

🔹  Time журнали Трампни йил одами деб топди.

🔹 Қирғизистонда янги йилдан тоғли ва олис ҳудудларда, шунингдек, алоҳида мақомга эга бўлган чегара ҳудудларда яшовчи фуқароларга нафақа жорий этилади.