Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Қозоғистонда сув тошқинлари давом этмоқда. АҚШда қотиллик қилган ўсмирнинг ота-онаси қамоққа ҳукм олинди

🔹 Қозоғистонда сув босиши билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда. Хусусан, Петропавловск шаҳрида 2000 дан ортиқ уй сув остида қолган. Барча мактаб ўқувчилари масофавий ўқитиш форматига ўтказилган. Минтақада кучли сув тошқини билан курашиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

🔹 Бугун, душанба куни халқаро авиакомпаниялар Эрон Исроилга жавоб зарбаси берганидан кейин парвозларда узилишларга дуч келди. Эроннинг Исроилга 300 дан ортиқ ракета ва учувчисиз самолётлар билан жавоби ва уларнинг аксарияти АҚШ қўллаб-қувватлаган Исроил ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилгани "авиация саноатида тартибсизликка олиб келди". Сўнгги икки кунда ўндан ортиқ авиакомпаниялар рейсларни бекор қилган ёки йўналишини ўзгартирган.

🔹Грузия парламентида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси вақтида депутатлар ўртасида муштлашув келиб чиқди.

🔹 Эроннинг Исроилга зарбаларидан сўнг Исроил вазирлари ва вазирлар маҳкамаси аъзолари, Мудофаа кучлари штаб бошлиқлари Эронга зудлик билан зарба беришни таклиф қилишган, бироқ Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ Президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатдан кейин бу таклифни рад этган.

🔹 Сўнгги кунларда Россия-Украина жабҳасида вазият янада мураккаблашди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский видеомурожаатида маълум қилади. У шу кунларда фронтдаги вазиятни, айниқса Донецк йўналишида аҳволни оғир дея баҳолади.

🔹 Британия қиролликдан депортация қилинган ноқонуний муҳожирларни қабул қилиши мумкин бўлган тўртта давлат билан музокаралар олиб бормоқда. Музокараларда Арманистон, Боцвана, Кот-дъИвуар ва Коста-Рика иштирок этмоқда.

🔹 Туркия полицияси яқинда Анталияда рўй берган арқонли кабинадаги ҳалокатга алоқадор беш кишини ҳибсга олди. Мосламанинг таянч қисми қулаган ва бир киши ҳалок бўлган, 17 нафари яраланган.

🔹 АҚШда суд биринчи марта мактабда отишма содир этган ўсмирнинг ота-онасини қамоқ жазосига ҳукм қилди. Женнифер ва Жеймс Крамблига мос равишда 10 ва 15 йил қамоқ жазоси берилган. "Улар фарзанди томонидан содир этилган оммавий отишма учун жиноий жавобгарликка тортилган биринчи ота-онадир", дейилади баёнотда.

🔹 Киев 2024 йил июль ойи ўрталаригача Қрим кўпригини бузишга ҳаракат қилиши мумкин. Экспертлар Украина томони кўприк йўлига зарба бериш учун 20-40 тагача ракеталардан фойдаланишини тахмин қилмоқда.

🔹 Туркияда криптоинвестори Эроннинг ҳужуми туфайли крипто қулагани ва хонавайрон бўлганлиги сабаб тирда ўзини отиб ўлдирди.