Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Россия мудофаа қўмитаси раҳбари НАТО аэродромларини бомбардимон қилиш билан таҳдид қилди
🔹 Россия мудофаа қўмитаси раҳбари НАТО аэродромларини бомбардимон қилиш билан таҳдид қилди. Унга кўра, агар НАТО қирувчи самолётлари Украинадан ташқаридаги жанговар миссияларда қатнашса уларнинг аэродромлари Россия армияси учун қонуний нишонга айланади.
🔹 Арманистон парламенти кенгаши икки мухолифат фракцияси ташаббуси билан парламентнинг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш ва унда бош вазир Никол Пашинян ҳукуматига ишончсизлик вотуми билдириш масаласини кўриб чиқиш таклифини рад этди.
🔹 Россия Афғонистондан меҳнат муҳожирларини қабул қилиб, уларни муайян ҳудудларда иш билан таъминлашга рози. Россия Меҳнат вазири Антон Котяков ва бошқа Россия расмийлари билан Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида келишувга эришилган. Унга кўра, афғон муҳожирлари Россия республикаларида иш билан таъминланади.
🔹 Россия разведка хизматлари март ойида Красногорскдаги "Крокус Сити Холл"да содир этилган терактга "Украина ҳарбий разведкасининг алоқадорлигини аниқлагани"ни маълум қилди.
🔹 Макрон ўсиб бораётган ишонч инқирози шароитида истеъфога чиқиш ҳақида жиддий ўйламоқда. Ўнг қанот мухолифат блоки ҳозирги сиёсатдан ҳафсаласи пир бўлган сайловчилар орасида машҳур бўлиб, ушбу босим остида Макронга ишонч инқирози ва мамлакатда норозилик авж олмоқда.
🔹Малави вице-президенти Саулос Чилима самолёт ҳалокатида вафот этди. Самолётда яна 9 киши бўлган.
🔹Украина июл ойида Россия Федерациясининг музлатилган активларидан биринчи 1,5 миллиард евро даромадини олади — Урсула фон дер Ляйен.
🔹Норвегия Leopard 2 танкларини йиғишни бошлайди — Мамлакат Мудофаа вазирлиги.
🔹АҚШнинг Калифорния штати чегарачилари бир қанча давлатлардан келган ноқонуний муҳожирларни зудлик билан депортация қилиш бўйича буйруқ олдилар — New York Post. Нашрнинг ёзишича, гап дунёнинг 100 дан ортиқ давлатлари, хусусан, Россия, Грузия, Молдова, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳақида кетмоқда.