Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Руминияда НАТОнинг энг йирик базаси қурилмоқда. Россия сайлов участкаси биносида портлаш содир бўлди

🔹 Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги энг йирик Ал-Шифо касалхонасига ҳужум қилди.

🔹 Руминия ҳудудида НАТОнинг Европадаги энг йирик базаси қурилиши бошланди, қурилиш қиймати 2,5 миллиард еврога баҳоланган. Унинг майдони 2800 гектар, умумий периметри 30 км.ни ташкил қилади.

🔹 Қатар Ғазода сулҳ бўйича музокараларга мезбонлик қилади. Исроил Хавфсизлик Маҳкамаси Ғазо секторида вақтинчалик сулҳ тузиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Исроил музокаралар делегациясининг Доҳага (Қатар) жўнаб кетишини маъқуллади.

🔹 Россиянинг Пермь шаҳри сайлов участкаси биносида портлаш юз берди. Портловчи қурилмани маданият саройига 64 ёшли аёл олиб кирган. Кейин жамоат тартибини бузган шахс шифохонага етказилган.

🔹 Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 31 645 нафарга етди. Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган. Сўнгги кунлар ичида Исроил ҳарбийларининг Ғазо секторидаги амалиётлари натижасида 92 киши ҳалок бўлди, 130 киши яраланган.

🔹 Қирғизистон ва Тожикистон яна 10,76 км. чегара бўйича келишиб олди. Икки давлат миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов бошчилигидаги делегациялар келишуви Тожикистонда бўлиб ўтди.

🔹 Москвага дрон ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда Россия пойтахти мэри Сергей Собянин маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Домодедово аэропорти яқинида Москва томон учаётган дронни уриб туширган.

🔹 АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонишига ишонч билдирди. АҚШ собиқ раҳбарининг навбатдаги чиқишида у шундай деди: “Ишончим комилки, биз буни уддалаймиз ва Байденга айтамиз: Жо, сен ишдан бўшадинг. Бу ердан жўна! Сен жуда ёмон ишладинг”.

🔹 Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин қизини Ким Чжу Эни оммага олдига чиқаришда давом этмоқда. Бу сафар раҳбар ота қизи билан халқ армияси ҳаво-десант кучларининг ўқув машғулотларида қатнашди.

🔹 Исландияда яна вулқон отилди. Отилиш метеорология хизмати маҳаллий вақт билан соат 20:22 да вулқон ҳудудида сейсмик фаоллик кучайганини эълон қилганидан бир дақиқа ўтиб содир бўлган.