Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Трамп миллионлаб муҳожирларни депортация қилиш тарафдори. Карлсон: Путин Украина масаласида муросага тайёр. Арманистон-Озарбайжон чегарасида яна отишма
🔹 Доналд Трамп шу йилнинг ноябрь ойида АҚШ президенти этиб сайланса, АҚШдан миллионлаб ноқонуний муҳожирларни депортация қилишни режалаштирмоқда. Бунинг учун у барча мумкин бўлган бўлимларни жалб қилиш ва чегарада объектлар қуришни мақсад қилган.
🔹 АҚШ Сенати бюджетдан 95 миллиард доллардан 30 соатгача қўшимча маблағ ажратишни назарда тутувчи ҳужжат муҳокамасини чеклади. Украина ва Исроилга ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш бугун ўтказилиши кутилмоқда. Украина президенти Владимир Зеленский эса Германия ва Франциядан кўпроқ ҳарбий ёрдам олиш учун яқинда Берлин ва Парижга отланмоқда.
🔹 Европалик фермерлар Европа Иттифоқи сиёсатини танқид қилиб, расмийлардан ёрдам талаб қилмоқда. Фермерларда чекиниш ниятида йўқ. Испания, Польша ва Молдовада фермерлар норозилик намойишларини тўхтатмаяпти. Экин экиш мавсуми арафасида аҳволга ҳукумат эътибор қаратишини кутаётган намойишчилар мамлакат бўйлаб асосий йўлларни тўсиб қўйишган
🔹 Яқинда Путиндан интервью олган америкалик журналист Такер Карлсон Россия президенти Украина бўйича жиддий муроса қилишга тайёр, деган фикрни билдирди.
🔹 Эрон узоқ масофали баллистик ракетани муваффақиятли учирди.
🔹 Озарбайжон-Арманистон чегарасида яна отишма содир бўлди, томонлар бунда бир-бирин айбламоқда. Охирги ойларда икки давлат чегарасида сулҳ бузилиши кузатилмаган. Томонлар тинчлик шартномасининг якуний лойиҳаси устида ишлаётган эди.
🔹 Туркиянинг Анталия шаҳрида кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлди. Автомобиль ва уйларнинг биринчи қаватлари шаҳар кўчаларидаги "дарё"лар остида қолмоқда. Шу сабабли транспорт алоқалари узилиб, мактабларда ўқиш тўхтатилган.