Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Украина Россия билан сулҳ тузишга рози бўлиши мумкин. Косово динордан воз кечди. Нетаняху Гитлерга тенглаштирилди
🔹 Бир кун аввал Россиянинг Белгород шаҳрига Украина ракеталари ҳужуми оқибатида портлаган ўн қаватли турар-жой биноси вайроналарини тозалаш ишлари якунланди. Ҳалок бўлганлар 19 кишига етган, 30 га яқини жароҳатланган.
🔹 Россия ва Украина ўртасида сулҳ тузилиши эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда The New York Times ёзади. Хусусан, икки томон юз минглаб қурбонлар ва миллиардлаб доллар сарфланганидан сўнг икки йил ўтгач ҳам уруш майдонида вазият "айтарли ўзгармаган" деган таассурот пайдо қилади. Бу Россия билан сулҳга келишиш учун Украина раҳбариятига ҳам босимни кучайтиради, деб ҳисоблайди нашр.
🔹 Грузия парламенти бир ой давомида ҳар куни кенг кўламли норозилик намойишларига сабаб бўлаётган “Чет эл таъсирининг очиқлиги тўғрисида”ги шов-шувли қонун лойиҳасини учинчи ўқишда кўриб чиқди ва қабул қилди.
🔹 Эртадан бошлаб Косово серб диноридан воз кечади. Косовода серб диноридан воз кечиш билан боғлиқ ўтиш даври тугамоқда, эртадан бошлаб тўлов воситаси сифатида фақат евро қабул қилинади.
🔹 Афғонистоннинг Бағлон вилоятида содир бўлган сув тошқини қурбонлари сони 300 кишидан ошди. 1000 дан ортиқ уй вайрон бўлган. Афғонистон метеорология бошқармаси Бадахшон, Таҳор, Бағлон, Панжшер, Кунар, Нуристон ва Нангарҳор вилоятларида кучли ёғингарчилик ҳақида огоҳлантирган.
🔹 "Нетаняҳу ва унинг геноцид усуллари ҳатто Гитлер тан берадиган даражага етди". Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шундай фикр билдирган. Исроил бош вазирининг Ғазо секторидаги ҳаракатлари нацистлар Германияси етакчиси Адолф Гитлернинг Иккинчи жаҳон уруши давридаги жиноятларидан ҳеч қандай кам эмас, дейди у.
🔹 Турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани шафқатсизларча ўлдиришда айбланаётган Қозоғистоннинг собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев 24 йилга озодликдан маҳрум этилди.