Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Хусийлар илк бор Исроил марказига баллистик ракеталар учирди. Туркия "Пўлат гумбаз" мудофаа тизимини синовдан ўтказди
🔹 Польша ва Латвия ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали Украинани қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Варшава Украина учун ўқ-дорилар сотиб олиш бўйича Чехия ташаббусини молиялаштириш бошланганини эълон қилди. Ўз навбатида, Латвия Британиянинг зирҳли техникаларини Украинага бермоқчи.
🔹 Ички бозор бўйича Европа комиссари Терри Бретон Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенни Францияга босим ва шубҳали бошқарувда айблаб, истеъфога чиқди.
🔹 Яман ҳусийлари илк бор Исроил марказига баллистик ракеталар учиришди. Исроил мудофаа кучлари ракетани тутиб олишга урингани ва ракеталар “ҳавода парчаланиб кетгани”ни айтишди. Қурбонлар ва жиддий вайроналар ҳақида хабар берилмаган.
🔹 Туркиянинг янги ҳаво мудофаа тизими — "Пўлат гумбаз" синовларидан муваффақиятли ўтгани хабар қилинди.
🔹 “Борис” тўфони сабаб кучли ёмғир келтирган сув тошқинлари Европанинг марказий ва шарқий қисмида кенгайиб, одамларнинг қурбон бўлишига олиб келди. Табиий офат оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган, минглаб уйлар сувдан зарар кўрган. Айниқса Австрия, Польша, Руминия ва Чехияда аҳвол оғир.
🔹 Илон Маскнинг қайд этишича, ҳеч ким АҚШ президенти ва вице-президенти – Жо Байден ва Камала Харрисга суиқасд уюштирмоқчи эмас. Ваҳоланки, АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампнинг ҳаётига икки марта суиқасд қилингани жуда ғалати.
🔹 Бугун Ерда кучли магнит бўрони бошланди.
🔹 Туркиядаги макарон фабрикасида портлаш содир бўлиб, 21 киши жароҳат олган.
🔹 Лос-Анжелесда 76-Эмми мукофотлари топширилди. Унда Америка-Япония тарихий сериали "Шогун" 18 та мукофотга сазовор бўлди ва биринчи марта Лотин америкалик аёл энг яхши иккинчи пландаги актриса деб топилди.
🔹 Россиянинг Харьковни бомбардимон қилиши оқибатида 40 дан ортиқ киши жароҳатланган