Хориж хабарлари: Дунёда маймунчечак инфекцияси тарқалиши кенгаймоқда. Россия муҳожирларни оилалари билан мамлакатга киришини тақиқлаши мумкин
🔹 Украина Курск областида кенгайишда давом этмоқда ва ўз позицияларини мустаҳкамлаш учун кўприкларни портлатмоқда. Сўнгги кунларда Украина қуролли кучлари Курскдаги Сейм дарёси орқали ўтадиган учинчи ва охирги доимий кўприкни вайрон қилди. Украина президенти Владимир Зеленский кундалик видеомурожаатида Курск вилоятига ҳужумдан мақсадни “буфер зона” яратиш деб атади. 130 минг курсликлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган, 320 нафар рус аскари асирга олинган.
🔹 Россия Давлат Думаси муҳожирларнинг оилалари билан Россияга келишини тақиқлайди. Юқори малакали хорижий ишчиларнинг оила аъзолари учун истиснолар қўлланилади. Қонун лойиҳаси назоратсиз миграция билан курашишга ёрдам беради деб ишонилмоқда.
🔹 Филиппинда маймунчечак инфекциясининг биринчи ҳолати аниқланди. Африка қитъасидан ташқарида касаллик тарқалиши биринчи ҳолати шу ҳафта Швецияда қайд этилган эди. Африка мамлакатларида 2024 йил бошидан буён 17 мингдан ортиқ маймунчечак аниқланган, 517 киши вафот этган. ЖССТ Бош директори маймунчечак эпидемияси сабабли халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат эълон қилган.
🔹 АҚШнинг собиқ президенти, бўлажак сайловларда Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп демократ рақиби Камала Харриснинг ғалабаси мамлакатни ҳалокатга олиб келишидан хавотир билдирди. “Камала Харрис – мамлакатимиз учун даҳшатли сценарий. У ҳар доим коммунист бўлган ва шундай қолади", деган Трамп.
🔹 Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил томонининг янги шартлари туфайли Исроил билан ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш бўйича таклифни рад этди. ҲАМАС, шунингдек, Нетаняҳуни музокараларни бузиш ва Ғазо секторидаги қуролли можарони узайтириш мақсадида айблади.
🔹 АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен минтақа етакчилари билан бир неча ой давом этган кескин музокаралардан сўнг Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришиш учун тўққизинчи дипломатик миссияси билан Яқин Шарққа борган. Унинг бош вазир Нетаняҳу, мудофаа вазири ва президент билан учрашувлари музокараларда ижобий йўналтиради дейилмоқда.
🔹 Бошқирдистондаги нефть-кимё заводида юз берган портлаш ва ёнғиндан кейин уч киши оғир жароҳатланган. Портлаш сабаби техник носозлик дейилмоқда.
🔹 Тель-Авивдаги марказий кўчада портлаш содир бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, воқеа террорчилик ҳаракати бўлиши мумкин. Портлаш юк машинасида содир бўлган.
🔹 АҚШда олимлар кексаликни даволаш воситасини синаб кўрмоқда. Улар қаришини секинлаштирадиган препаратни итларда синамоқда. Яратилган препарат икки кекса итда муваффақиятли синовдан ўтказилган. Қисқа вақт ичида иккала ҳайвоннинг аҳволи сезиларли даражада яхшиланган. Янги препарат туфайли тана илдиз ҳужайраларини кўпайтиришни бошлайди ва "ёшроқ кўринади". Тадқиқот натижалари келаси йил бошида тақдим этилади.