Хориж хабарлари: Курскда жанглар давом этмоқда. Германиялик археологлар кумуш тангалардан иборат йирик хазина топишди

🔹 Беларус мудофаа вазири Виктор Хренин Украинадан қуролли провокациялар содир этиш эҳтимоли юқори эканлигини айтди. Унинг таъкидлашича, Беларус чегараларида кескинлик кучаяётган ҳозирги вазиятда, айниқса Украинадан, республика ҳукумати қуролли можаролар эҳтимолини истисно қилмайди.

🔹 Курск вилоятидаги жанглар тун бўйи давом этган. Украина кучлари Курск вилоятидаги Внезапное қишлоғини назорат остига олган. Россия ўз кучларини Украинадан Курскга кўчирмоқда.

🔹 Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдига нисбатан қамоқ жазоси енгиллаштирилиб, унинг қолган қамоқ муддати 3 йил 3 ойлик озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилди. Сотибалди жазо муддатининг 1/3 қисмини ўтаган ва зарарни ҳам тўлаган.

🔹 Канада Украинага берган қуролларидан Россия ҳудудида фойдаланишга рухсат берди. Бошқа бир қатор давлатлар, хусусан, АҚШ ва Буюк Британия ҳам Россия Федерациясида узоқ масофага учувчи ракеталардан ташқари ўз қуролларидан фойдаланишга рухсат беришларини билдиришган.

🔹 Қозоғистон Россияга қарши санкциялар қозоқ компаниялари манфаатларига таъсир этса, уларга “кўр-кўрона амал қилмайди”. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари вазири Серик Жумангарин Bloomberg агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

🔹 Швейцария Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишда ўз иштирокини таклиф қилмоқда. Аввалроқ Швейцария ташқи ишлар вазири Игназио Кассис ва унинг италиялик ҳамкасби Антонио Тажани яқин келажакда ўтказилиши режалаштирилган Украина бўйича иккинчи “Тинчлик саммити”да иштирок этиш учун Россияни жалб қилиш ниятини билдирган.

🔹 Исроил ва Эрон ўртасида кенг кўламли уруш муқаррар, деган Исроил ТИВ вакили ОАВга.

🔹 Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон 15 август куни Доҳада Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушни тугатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш масалаларини муҳокама қилиш учун ўтказилган йиғилишдан сўнг Эрон етакчилари билан музокаралар ўтказди.

🔹 Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Президент Владимир Путиннинг Озодлик куни муносабати билан йўллаган табрикларига жавобан Россия “тинчлик ва халқаро адолат учун муқаддас уруш”да ғалаба қозонишига ишонч билдирди.

🔹 АҚШ президенти Жо Байден сайловларда ғолиб бўлган Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадурога қандай сигнал юбораётгани ҳақида сўралганда, Байден такрорий сайловлар ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади. Мадуро, ўз навбатида, Қўшма Штатлар "кўплаб ўз ички муаммоларини ҳал қилишини" таъкидлаган.

🔹 АҚШ президентлигига асосий номзодлар Доналд Трамп ва Камала Харриснинг жамоалари улар ўртасидаги теледебатларнинг биринчи раунди 10 сентябрь куни бўлиб ўтади.

🔹 Бразилиянинг марказий Мато Гроссо штатида кичик икки двигателли самолёт қулаши натижада беш киши ҳалок бўлган.

🔹 Германиялик археологлар Фрайбург шаҳри яқинидаги Глоттертал тоғида кумуш тангалардан иборат йирик хазинани топишди.