Хориждаги ватандошларимиз муддатидан олдин овоз беришди

Шу кунларда АҚШ, Туркия, Латвия, Италия, Қозоғистон ва Қирғизистонда ташкил этилган сайлов участкаларида ушбу мамлакатларда истиқомат қилаётган юртдошларимиз Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз беришни бошладилар.

Хусусан, мамлакатимизнинг Анқара шаҳридаги элчихонасида ташкил этилган 43-сайлов участкаси ва Анталия шаҳридаги фахрий консулхонасида муддатидан олдин сайлов бериш жараёни давлатимиз мадҳияси садолари билан очилди. Шундан сўнг, Анқара, Анталия ва қўшни шаҳарларда бўлиб турган ватандошларимиз сайловда муддатидан олдин овоз беришда иштирок этдилар.

Жанубий Кореянинг Инчон ва Почон шаҳарларида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Шунингдек, мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 16-сайлов участкасида ҳам Президент сайловида муддатидан олдин овоз берилди.