Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хорижлик киноижодкорлар – Самарқандда

Жорий йилнинг 28 сентябрь – 3 октябрь кунлари юртимизда “Ипак йўли дурдораси” Тошкент халқаро фестивали ўтказилади.

Фестиваль доирасида республикамиз бўйлаб хорижий мамлакатлар кино кунлари ташкил этилади.

Жумладан, 30 сентябрь куни Самарқандда Россия, Ҳиндистон, Беларусь ва Франция давлатлари, 1 октябрь куни эса Италия, Миср Араб Республикаси, Польша ва Эрон Ислом Республикаси кино кунлари ўтказилади. Бунда ҳужжатли ва бадиий фильмлар намойишлари, ижодий учрашувлар кўзда тутилган.

Халқаро кинофестиваль доирасида шу кунларда Самарқандда “Кино беш кунда” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа бўйича Франция, Россия ва Арманистон давлатларининг ёш киноижодкорлари Республика кинематография агентлиги вакиллари ҳамроҳлигида вилоятимизга келиб, фильмларни тасвирга олишга киришди.