XXI аср табиий офатлари: Ҳинд океани остида содир бўлган ер силкиниши

2004 йил 26 декабрь соат 00:58 да Ҳинд океани остида содир бўлган ер силкиниши оқибатида юзага келган цунами тарихда энг даҳшатли қирғинга олиб келган. Ер силкиниши магнитудаси 9,1 дан  9,3 баллгача бўлган ва бундай ҳодисаларни кузатиш тарихида энг кучли зилзилаларнинг  учтасидан бири бўлган.

Ер силкинишнинг эпицентри Индонезиядаги Суматра оролининг шимолий-ғарбий қирғоғи яқинида жойлашган Симёлуэ оролининг шимолида (Ҳинд океани остида) бўлган. Ер силкиниш натижасида юзага келган цунами Индонезия, Шри Ланка, Ҳиндистон жануби, Таиланд ва бошқа давлатлар қирғоқларигача етиб борган. Цунамининг баландлиги 15 метрдан баланд бўлган. Цунами улкан вайронагарчиликларга ва одамларнинг ҳаётдан куз юмушига олиб келган.

Зилзила эпицентридан 6900 километр узоқликдаги Жанубий Африка Республикасининг Порт Элизабет шаҳаригача етиб келган ва катта вайронгарчиликларга сабаб бўлган. Турли ҳисобларга кўра, 225 мингдан 300 минггача одам ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилигини тошган сув қайтишда океанга оқизиб кетган. Бундай ҳодисалар Чилида 1960 йилда 9,5 балл, 1964 йилда Айси Бэй курфазида 9,2 балл билан Буюк Аляска ер силкиниши, 1952 йилда Камчатканинг жанубий қирғоғида 9,0 балл билан содир бўлган.

Бу силкинишларнинг ҳар бирида цунами юзага келган. Лекин ҳаётдан кўз юмган инсонлар сони анча кам бўлган. Асосий ер силкинишларнинг гипоцентри Суматра оролининг ғарбидан 160 километр масофада бўлиб, денгиз сатҳидан 10 километр чуқурликда аниқланган. Бу жой Тинч океани ер силкинишлари поясининг ғарбий қисми ҳисобланиб, дунёда содир бўладиган кучли ер силкинишларининг 81 фоизигача ана шу ҳудудда содир бўлар экан.

Интернет материаллари асосида Ортиқ ПАРДАЕВ тайёрлади.