Яна бир гуруҳ ўзбек шифокорлари Тожикистонга борди
- 21.05.2020 19:17
- 196
- COVID-19
Ўзбек шифокорлари Тожикистоннинг Суғд вилоятига тожик ҳамкасбларига COVID-19 ни енгиш учун ёрдамга келишди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашри вилоят маъмурияти матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Тўрт кишилик шифокорлар гуруҳи эпидемиолог, вирусолог ва икки нафар анестезиологлардан иборат гуруҳга Неъматжон Ибрагимов бошчилик қилган.
Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода билан учрашувда улар тожик ҳамкасблари билан икки кун вилоят касалхонасида ишлашгани ва тажриба алмашганини маълум қилишди.
“Беморларни даволаш профессионал тарзда олиб борилмоқда. Агар тажрибали шифокорлар бундан кейин ҳам шундай ишлашда давом этса, яқин кунларда улар COVID-19 устидан тўлиқ ғалаба қозонишади”, дея таъкидлаган Ибрагимов.
Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида ҳам бир гуруҳ ўзбекистонлик юқори малакали ва тажрибали шифокорлар Тожикистонга коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ёрдамга жўнаб кетган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 37 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа