“Янги дарахт – янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

Тегишли қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими маълумотлари базаларининг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлайди ҳамда уларда қуйидаги маълумотларни жойлаштириб боради, жумладан:
🔹 ҳар йили “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экиладиган дарахт ва кўчатлар ҳақида;
🔹 дарахт ва буталарни кесиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш мақсадида тақдим этилган аризалар ҳақида;
🔹 сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олиш бўйича жорий қилинган мораторий тартибини бузган шахслар ҳақида.
✔️ 2025 йилдан ҳар йили қуйидагилар амалга ошириб борилади:
🔸 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Янги дарахт – янги нафас” республика экочемпионати;
🔸 ҳар ойда 1 маротаба “Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз” шиори остида акциялар, ташвиқот тадбирлари.
📍 Бундан ташқари, олий таълим муассасалари талабалари томонидан Ўзбекистон эковолонтёр талабалари ҳаракати ташкил этилади.