“Янги йил — ёшлар билан!”

Вилоят ёшлар ишлари бошқармаси томонидан шу шиор остида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда ўтаётган йил якунлари сарҳисоб қилиниб, келгуси йил режалари хусусида фикр алмашилди.

Шоу тарзида ўтказилган байрам тадбирида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан фаол ёшлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳусан Тўхтаев 2025 йил Самарқанд ёшлари учун муваффақиятларга бой бўлгани, вилоят ёшлари республика миқёсида кўплаб йўналишларда илғор натижаларга эришиб келаётганини таъкидлади. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ёшлар сиёсатига алоҳида эътибор қаратилгани ва келгусида бундан-да юқори натижаларга эришиши зарурлигини қайд этди.

Тадбирда йил давомида самарали ҳамкорлик қилган бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига ташаккурнома ҳамда байрам совғалари топширилди.

Қорбобо, Қорқиз, эртак қаҳрамонлари, таниқли санъаткорлар ҳамда ёш истеъдод эгаларининг чиқишлари байрамга кўтаринки кайфият бағишлади.