Янги йилнинг илк иш кунидан бошланди ғавғо...

Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи автобусларнинг бетартиб ҳаракатланишига чек қўйилмади-қўйилмади-да.

Шаҳарнинг чекка ҳудуди - Кимёгарлар қўрғонидан шаҳар марказига қатновчи жамоат транспортлари ўз вақтида ҳаракатланмади. Оқибатда 6-йўналишдаги автобуслар қатнамаган пайтлардан фойдаланиб қоладиган, ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланувчи «Дамас» русумли автомашина ҳайдовчиларининг “куни келди”. Улар йўл кира ҳақини 2000 сўмдан 3000 сўмга кўтариб олишди. Тўғрида, улар истаган нархда қатнайди. Ишга кечикаётган халқ, такси нархидан икки баробар арзон-ку, шунисигаям шукр, деб кетаверди.

Кимёгарлар қўрғонига кираверишда ўтган йил охирида таъмирланган кўчага ҳар ёмғир ёққанда тўпланадиган сув 2020 йил бошидан бошлаб кўл ҳосил қилишда давом этди.

Ваҳоланки, чамаси 20 метр нарида катта бир канал эса сувга «ташна». Ушбу тўпланадиган сувни шу каналга буриб қўйиш мутасаддиларнинг хаёлига ҳам келмайди.

Тўлқин СИДДИҚОВ.