Янгиободликлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади
- 29.01.2019 11:23
- 73
- Саломатлик
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзов Самарқанд шаҳридаги Ширин маҳалласининг янги ташкил этилган Янгиобод гузари аҳли ва фаоллари билан учрашди.
Учрашув давомида бошқарма бошлиғи мазкур ҳудуд аҳолисига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбариятига тегишли топшириқлар берди.
Айни вақтда Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда оилавий поликлиникалар жамоалари томонидан гузардаги 189 та хонадон хатловдан ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 1 февралидан ушбу гузарда истиқомат қилувчи 1000 нафарга яқин аҳоли вилоят ва шаҳар тиббиёт муассасалари кесимида ташкил этилган тор соҳа мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиши режалаштирилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа