Япония мактабларининг бирида коронавирус ўчоғи аниқланди

Япониянинг Китакюсю шаҳри маъмурияти бошланғич мактабларнинг бирида коронавирус ўчоғи аниқланганлиги тўғрисида маълум қилди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.

Сўнгги тўққиз кун мобайнида шаҳарда 97 нафар коронавирус ҳолати аниқланган. Мазкур кўрсаткич мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилинганидан буён шаҳарда сўнгги бир ярим ойда қайд этилган кўрсаткичдан кўп. Касалланган мактаб ўқувчилари сони тўғрисида маълумот тақдим этилмади.

Жума куни Китакюсю мэри шаҳарда коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилди. Шу сабабли 31 майдан 18 июнга қадар шаҳардаги турли ташкилотлар фаолияти тўхтатилди. Хусусан, кутубхона, музей, театр, бошланғич ва ўрта мактаблар ёпилган.