Япония ракета учирилиши юзасидан Шимолий Кореяга протест юборди
"Ҳаракатлар халқаро ҳамжамият тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдиддир ва мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Биз аллақачон Шимолий Кореяга ўз кескин норозилигимизни жўнатдик", дея Япония бош вазири Фумио Кисида раҳбарининг сўзларини келтиради агентлик.
Кисида, шунингдек, Токио “маълумот тўплаш бўйича АҚШ ва Жанубий Корея билан яқин ҳамкорликни давом эттириш” ниятида эканини таъкидлади.
“Юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш учун бор куч-ғайратимни ишга солиш ниятидаман”, дея қўшимча қилди у.
Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари Шимолий Корея камида иккита нуқтадан Япон денгизи томон саккизта қисқа масофали баллистик ракета учиргани ҳақида хабар берди.
Бу КХДРнинг йил бошидан бери ўтказган 18-ракета синови бўлди, МБР, сув ости кемаларига мўлжалланган баллистик ракета, космик сунъий йўлдош тизимлари ва ядро қуроллари учун янги тактик тизим шулар жумласидан. Охирги марта май ойида КХДР 25 май куни эрталаб Япон денгизи томон учта баллистик ракета учирди. Ракеталарнинг биринчиси қитъалараро баллистик ракета бўлганлиги тахмин қилинмоқда.