Японияда фавқулодда вазият ҳолати мамлакат бўйлаб бекор қилинди
- 26.05.2020 14:20
- 115
- COVID-19
Японияда коронавирус инфекциясининг тарқалиши хавфи туфайли жорий этилган фавқулодда вазият ҳолати мамлакат бўйлаб бекор қилинди. Бу ҳақда Япония бош вазири Синдзо Абэ баёнот берди.
“Мен бугун фавқулотда вазият ҳолатини бекор қилдим”, деди бош вазир 25 май куни Токиода ўтказилган матбуот анжуманида.
Японияда жорий этилган фавқулодда вазият ҳолати дастлаб мамлакатнинг барча 47 ҳудудида ўрнатилган эди. Коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашганидан сўнг чекловлар 42 ҳудудда бекор қилинди. Ушбу ҳолат мамлакатнинг Токио, Канагава, Сайтама, Тиба ва Хоккайдо вилоятларида 25 майга қадар давом этди.
Теглар:
Япония
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа