Японияда зилзила рўй берди, аҳолини цунами хавфидан огоҳлантиришмоқда

Бугун тонгда Японияда зилзила рўй берди. Унинг кучи 6.3 баллга тенг бўлди.

Зилзила ўчоғи Кюсю оролининг жанубий-шарқида, 20 км чуқурликда бўлган. Зилзила содир бўлгандан Япония телеканалларини аҳолини эҳтимолий цунами содир бўлишидан огоҳлантирган.

Япония ОАВ хабарларига кўра, ҳали зилзиладан жабр кўрганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунингдек, ҳеч ким қутқарув хизматларига ёрдам сўраб мурожаат қилмаган.

Шунингдек, зилзила Кюсю оролида жойлашган Kyushu Electric Power электр компаниясига тегишли АЭСларга жиддий талофот етказмаган ва улар одатдаги тартибда ишини давом эттирмоқда.