Японияликлар денгиз сувида қисқа муддатда парчаланадиган пластик халталар ишлаб чиқарди
- 27.07.2020 22:50
- 63
- Хориж
Япониянинг Mitsubishi Chemical компанияси денгиз сувида қисқа муддатда парчаланадиган пластик халталар ишлаб чиқарди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Ушбу халталар махсус хомашёдан тайёрланган бўлиб, кўринишидан оддий пластик халтадан фарқ қилмайди.
Айни вақтда компания ушбу халталарни оммавий ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Бир дона халтанинг нархи, ўлчамига қараб 12 иендан 50 иенгача (11-40 цент) бўлиши кутилмоқда. Бироқ ушбу нархлар оддий пластик халта нархларидан олти баробар юқори.
Шунга қарамасдан, Mitsubishi Chemical компаниясидагилар уларнинг маҳсулоти денгиз ва океанлар ифлосланишига қарши курашда ёрдам беришига умид қилмоқда.
Теглар:
Япония
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа