Bizni kuzating

Япониянинг Токио ва Осака шаҳарларидан Самарқандга чартер дастурлар режалаштириляпти

Бу борада Ўзбекистон делегациясининг “All Nippon Airlines” (ANA) авиакомпанияси раҳбарияти билан музокара олиб борилган.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Самарқанддаги замонавий аэропорт терминали ҳамда “Silk Road Samarkand” туристик марказига алоҳида эътибор қаратилган.

Қайд этилишича, ANAнинг Япониядан туристик шаҳарлар - Самарқанд, Бухоро ва Урганчга авиарейсларини йўлга қўйиш авиакомпания вице-президенти Жуничиро Миягава томонидан таклиф этилган.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида ўтказилган музокаралар якунида бир қатор келишувларга эрилшилган.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг транспорт логистикаси, хусусан, Самарқанддаги янги аэропорт инфратузилмаси билан яқиндан танишиш ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан манзилли музокаралар ўтказиш учун ANA аваиакомпанияси раҳбарияти ташрифи режалаштирилган.