Яқин Шарқдаги зиддият: Қурбонлар, яраланганлар сони ортмоқда
7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС ҳаракати Исроилга ҳужум қилди. Оқибатда Яқин Шарқда янги уруш бошланди, юзлаб одамлар ҳалок бўлди, мингдан зиёд аҳоли яраланди.
"Ўтган шанба куни эрталаб Исроилда ҳаво ҳужуми сиреналари жаранглади. Ғазо секторидан ракета отишларига анчадан бери ўрганиб қолган исроилликлар истар-истамас бомба бошпаналарига йўл олишди. Шу куни ҲАМАС ташкилоти Исроилга минглаб ракеталар билан ҳужум қилди, бир вақтнинг ўзида ўнлаб жангарилар Ғазо ва Исроил ўртасидаги чегарани кесиб ўтди. Улар Исроилнинг Ғазо чегарасидаги шаҳарларига кириб, аҳоли ва ҳарбий хизматчиларни гаровга олишди", деб маълум қилади "Медуза".
Яқин Шарқдаги янги урушнинг дастлабки икки кунида 700 дан ортиқ исроиллик, жумладан, болалар ҳалок бўлган. Камида 100 киши гаровга олинган ва Ғазога олиб кетилган.
Якшанба куни тушдан кейин Тель-Авив кўчалари деярли бўшаб қолди. Аксарият кафелар ёпиқ, дўконлар очиқ. Шаҳар марказидаги Дизенгофф майдонида кўнгиллилар жабрланганлар учун инсонпарварлик ёрдамини йиғишмоқда.
Тель-Авивга жанубдан кираверишдаги 4-сонли магистрал йўлда улкан тирбандлик юзага келди. Бу йўл Ғазонинг ўзидан келади ва 7 октябрь куни катта ракета отишмаларига учраган Ашкелон шаҳридан ўтади.
ҲАМАС билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху учун “энг оғир қарор” бўлиши айтилмоқда. Нетаняху анчадан буён ЦАХАЛ (Исроил мудофаа кучлари) аскари Гилад Шалитни алмашиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. У бу аскарни озод қилиш учун Исроил мингдан ортиқ фаластинлик маҳбусларни қамоқдан озод қилишга рози бўлган.
Исроил армияси ва ҳукумати оммавий баёнотларни минималлаштирди. Бош вазир Нетаняху "бу қора кун учун ҲАМАСдан ўч олишга" ваъда берди ва мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди. Бу 1973 йилги "Қиёмат қойим" урушидан кейин биринчи марта содир бўлди. Мудофаа вазирлиги юз минглаб захирадаги аскарларни чақирди; сафарбар қилинганлар орасида Россия, Украина ва Беларусдан келган янги репатриантлар ҳам бор.
Аввалроқ Исроил ҳукумати амалга ошираётган суд-ҳуқуқ ислоҳотига рози бўлмаган мингдан ортиқ захирадаги аскар ва зобитлар ҳарбий машғулотларда қатнашмасликларини маълум қилган эди. Захирадаги аскарларнинг норозилик ҳаракати «Ахим бе-нешек» (қуролдош биродарлар) июль ойида ҳукуматни ислоҳот давом этса, ҳарбий тайёргарлик 10 000 исроиллик захирадаги аскарлар рад этишга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Бироқ, ҲАМАС ҳужуми пайтида исроиллик ҳарбийлар ЦАХАЛ қўмондонларининг буйруғини бажаришдан бош тортмади.
Сиёсий мухолифат ҳукуматни ҳозирча очиқ танқид қилгани йўқ. 7 октябрь куни Нетаняху энг йирик мухолифат партиялари раҳбарлари Яир Лапид ва Бенни Ганцни миллий бирлик ҳукуматига қўшилишга таклиф қилди. Унда ҲАМАС билан уруш даврида хавфсизлик масалалари билан шуғулланиши кутилмоқда.
Якшанба куни ЦАХАЛ матбуот котиби Даниэл Ҳагарининг айтишича, Исроил армияси Исроил жанубидаги аксарият ҳудудларни назорат остига олишга муваффақ бўлган. Бироқ мамлакат жанубидаги киббутс (кичик қишлоқ хўжалиги аҳоли пунктлари) лардан эвакуация қилиш давом этмоқда.
ҲАМАС 100 дан ортиқ Исроил фуқаросини, жумладан, юқори мартабали зобитларни асирга олганини айтди. Исроил ҳарбийларининг маълум қилишича, ўтган оқшомда ҳаво ҳужумлари орқали Ғазо секторидаги 500 дан ортиқ ҲАМАС ва “Исломий жиҳод” объектларига зарба берилган.
Гулнора Холдорова тайёрлади.