Яқин йилларда саратон уй шароитида оддий тумов каби даво топади

Физиология ва тиббиёт бўйича 2018 йилги Нобель мукофоти иммунитет таъсирини фаоллаштириш орқали саратон терапиясидаги ютуқлари учун америкалик олим Жеймс Элиссон ва Япониялик Тасуку Хондзёга топширилди.
Улар яқин йилларда саратон уй шароитида оддий тумов каби даво топишига ва бемор иммунитетини саратон касаллигига қарши “созлаб қўйиш” мумкинлигига ишонч билдирди.
Бу бежиз эмас. Одатда иммунитет танадаги мутацияга учраган ҳужайраларни мустақил равишда излайди, уларнинг кўпайишига имкон бермасдан, йўқ қилади. Бироқ, касаллик ушбу тўсиқларни четлаб ўтиб, ривожланиб боришига имкон топади. Элиссон ва Хондзёнинг кашфиёти эса саратон касаллигини даволашда инқилоб бўлди ва иммунитет таъсирига тўсқинлик қилмайдиган янги дорилар синфига асос яратди. Натижада тана мутант ҳужайралар билан табиий равишда курашади.
Ҳозирча ушбу дори воситаларининг кўплаб ён таъсири бор, аммо улар саратон касаллигига қарши курашда самарали эканлигини исботлади. Баъзи бир ҳолатларда шифокорлар саратоннинг ривожланган босқичидаги беморларни ҳам даволай олишди.
Катта миқдордаги илмий маълумотларга асосланиб, саратон олдини олиш учун тамакидан воз кечиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, соғлом вазн сақлаш ва мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланиш каби профилактик чораларни олиб бориш зарур. Шунингдек, ушбу касаллик олдини олишда оддий маҳсулотлардан ҳам фойдаланишимиз мумкин:
- саратон, бу В17 витаминининг етишмаслиги оқибатида келиб чиқадиган касаллик. Шунинг учун ҳар куни 15-20 дона ўрик данагини истеъмол қилинг;
- буғдой ниҳоллари саратон касаллигига қарши ажойиб восита. Бу суюқ кислород ва саратонга қарши барча моддалар орасида энг кучлиси – лаэтрилнинг энг яхши манбасидир. Ушбу модда олма уруғида ҳам учрайди ва В17 витаминининг экстракти ҳисобланади;
- ёнғоқлар, аччиқ бодом (табиатда В17 витаминининг энг бой манбаи) ва оддий бодом;
- реза мевалар: тутнинг барча турлари, малина ва қулупнай;
- уруғлар: кунжут ва зиғир уруғи;
- ёрма: арпа, буғдой, тариқ ва жавдар. Ушбу витамин турли хил мевалар ва ошқовоқда ҳам кўп миқдорда мавжуд;
- лимон ёки музлатилган лимон. Уни бутун ҳолатда музлаткичга қўйинг, музлатилганидан сўнг қирғичдан ўтказиб, ҳар хил таом ва салатларга кўшиб истеъмол қилинса, таомлар сиз илгари татиб кўрмаган ажойиб таъмга эга бўлади.
- уй бекалари учун алоҳида маслаҳат: идиш ювиш воситасининг зарралари коса-товоқларингизга қолиб кетмасин десангиз, унга 50/50 нисбатда сирка қўшиб қўйинг.
Агар оилангизда саратон билан касалланган қариндошингиз бўлса, онкогенетик мутахассисларга мурожаат қилинг, махсус тестлар топшириб, ўзингизни бу касалликдан ҳимоя қилинг.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.