Ярим йил қуруқликда, ярим йил сув остида қоладиган парк

Австрияда жойлашган ушбу ноодатий паркда ярим йил давомида cайр қилиб, унинг бетакрор манзарасидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Бироқ йилнинг қолган олти ойи давомида бунинг иложи йўқ.

Парк кўлнинг пастки қисмида жойлашганлиги сабабли иссиқ мавсумда у сувга ғарқ бўлиб қолади.

Трагоэсс муниципалитетида жойлашган кўл ҳар томондан Алп тоғлари билан ўралган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу жойдаги кўл фақат баҳор ва ёзда кўринади. Сўнгра қуёш остида кўлдаги сув бутунлай буғланади ва унинг тубидан боғ “ўсиб” чиқади.

Кўлнинг бутун туби бўйлаб скамейкалар ўрнатилган, у орқали сўқмоқ йўллар ўтади ва дарахтлар ўсади. Куз ва қиш давомида бу ерда чиройли манзарани тақдим этувчи парк бўйлаб сайр қилаётган одамларни кузатиш мумкин.

Баҳор келиши билан Алп чўққиларида қор эрий бошлайди. Бу сув пастга оқиб, Яшил кўл деб номланган ҳавзани тўлдиради. Бир пайтлар скамейкалар ва дарахтлар турган жойларга сув қайтади. Шундай бўлса-да, йилнинг бу даври давомида сиз парк манзараларидан баҳраманд бўла олмайсиз дегани эмас. Сув остидаги манзара янада мафтункор ва гўзал.

Акваланг кийган сайёҳларга кўл сувига шўнғишга рухсат берилади. Аслида ажойиб паркни кўриш ҳатто учун шўнғиш ҳам шарт эмас: Яшил кўлдаги сув шунчалик тиниқки, сув ости манзарасини тўғридан-тўғри қирғоқдан томоша қилса бўлади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.