Яхшилик ҳеч қачон жавобсиз қолмайди...
Техас ресторанларидан бирида қизиқ воқеа рўй берган.
Бир куни бир уст-боши кир қария ресторанга кирган ва қалтираб, қақшаб столга зўрға бир амаллаб ўтириб олган. Ундан жирканган хўрандалар туриб кетишган, официантларнинг эса ҳеч бири унинг ёнига бориб хизмат қилишни истамаган. Шунда Мария исмли бир официант қиз унинг ёнига боргану, ундан буюртма қабул қилиб хизмат кўрсатишни бошлаган. Менежер эса Марияга агар бу дайди пулини тўламаса унга ўз ҳисобидан тўлатишини айтиб пўписа ҳам қилган. Аммо Мария бунга рози бўлиб дайдига хизмат қилган. Ҳисоб-китоб вақти келганида эса ҳамма ҳайрон қолган: дайди пулни тўлаган ва қўшимчасига 100 доллар чой учун ҳам қолдирган. Тарелканинг тагига эса бир хат қолдириб кетган. Унда шундай сўзлар ёзилган эди:
«Сен доимо яхшилик қилар экансан, бу ишинг ҳали сени умринг давомида кўп мушкулларингни осон қилади».
Кейинчалик маълум бўлишича бу "дайди" рестораннинг эгаси бўлиб ўз ходимларини синаш мақсадида шу қиёфада келган экан. Мария эса рестораннинг бош менежери бўлиб кўтарилди ва шундан кейин унинг ҳаётида юксалишлар даври бошланди.
Чунки бу дунёда яхшилик ҳеч қачон жавобсиз қолмайди!