«Яхшилик қолар мангу...»

Лойиқ Шерали (1941-2000) тожик адабиётининг йирик намояндаларидан бири ҳисобланади. У таниқли шоиримиз Абдулла Орипов билан яқин муносабатда бўлган.

Адабиётшуносларнинг эътироф этишича, улар шеъриятининг руҳий ўхшашлиги ҳам бор. Хусусан, Рудакий номидаги давлат мукофоти ва Халқаро «Нилуфар» мукофоти совриндори бўлган тожик адибининг «Яхшилик қўшиғи» шеъри қардош халқ вакиллари учун қалб шиорига айланган.

Қўшни Панжакент мавзесида туғилиб, вояга етган Лойиқ Шерали ижодининг феноменлари хусусида Самарқанд ўлкашунослик музейида ўтказилган адабий кечада эътиборли хулосалар айтилди.

СамДУ профессори Жума Ҳамро, самарқандлик ижодкорлардан Фармон Тошев, Баҳодир Раҳмонов, Тошпўлат Тугалов, Салим Кенжа ва бошқаларнинг фикрлари шоирнинг ёшлар томонидан айтилган шеърлари ёрдамида тўпланганларда илиқ таассурот қолдирди.

«Овози Самарқанд» газета таҳририяти ва вилоят тожик, тожикзабонлар миллий-маданий маркази уюштирган анжуманда 80 йиллиги нишонланаётган шоир шеърлари асосида дилбар қўшиқлар ҳам янгради.

Баҳора Муҳаммадиева.