Йил бошидан ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши туфайли 125 киши вафот этган, 115 киши жабрланган
Жорий йилда (15 декабрга қадар) ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ 213 ҳолат қайд этилган.
Уларнинг 66 таси фавқулодда вазият сифатида рўйхатга олиниб, ҳодисалар оқибатда 125 киши вафот этган ва 115 киши жабрланган.
Ис газидан заҳарланиш асосан ушбу сабабларга кўра юзага келмоқда:
➖ газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;
➖ностандарт (қўлбола ясалган) иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
➖иситиш печлари дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;
➖ҳаво алмашмайдиган хоналарда очиқ оловдан фойдаланиш;
➖шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 22 октябрь куни Нарпай туманида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Ушбу воқеадан бир ҳафта ўтиб, Ургут туманининг Чумчуқли маҳалласида аянчли ҳодиса юз бериб, аёл ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди ис газидан вафот этганди.